Жанубий Корея биринчи хонимидан порахўрлик айблови олиб ташланди
Олам
−
04 Октябрь
4336Жанубий Кореяда прокурорлар Президентнинг турмуш ўртоғи, биринчи хоним Ким Кеон Хига 2022 йилда корейс миллатига мансуб америкалик пастор (руҳоний) Чой Чже Ёндан ҳашаматли, 2,2 минг долларлик Dior сумкасини қабул қилгани учун қўйилган коррупция билан боғлиқ айбловни олиб ташлашга қарор қилди. Бу ҳақда “Тhe Korea Times” хабар берди.
Чой Чже Ён Президент рафиқасининг ҳалоллигини синаб кўришга қарор қилди. У сумка харид қилиш, чек олиш ва совғани тақдим этиш жараёнини видеотасвирга олади. Биринчи хоним ҳайрон бўлиб, бундай қиммат нарсаларни беришнинг ҳожати йўқлигини айтди, лекин сумкани олишдан бош тортмади. Видео Президент Юн Сок Ёль учун катта зарба бўлди, унинг норозилик рейтинги 58 фоиздан 63 фоизга кўтарилди. Оқибатда апрель ойида унинг “Халқ кучи” партияси парламент сайловларида мағлуб бўлди.
Мамлакатнинг коррупцияга қарши қонунчилигида давлат амалдорларининг турмуш ўртоқларини жазолаш қоидалари мавжуд эмас.
Прокуратура Чойга нисбатан пора бериш айбловларини олиб ташлади ва унинг Ким билан мулоқоти шунчаки шахсий мулоқот бўлган, деган хулосага келди. Гўёки Чой You Tube'да жойлашган “Voice of Seul” оммавий ахборот воситаси билан тил бириктириб, Ким билан учрашуви ва Юн инаугурациясидан тахминан тўрт ой ўтиб, 2022 йил сентябрида тахминан 3 миллион вон (2206 доллар) бўлган сумка совға қилинишини яширинча суратга олиш учун тил бириктирган. ОАВ ўтган йилнинг ноябрь ойида ушбу кадрларни эълон қилди.
Сеул марказий округи прокуратураси 10 ойлик терговдан сўнг, айбловларни олиб ташлади ва пастордан совға олиш Ким хонимнинг расмий вазифаларига алоқадор эмаслигини ва пастор совға эвазига ҳеч нарса ундириб олмаганини қайд қилди.
Бундан ташқари, мухолифат блоки биринчи хонимга қўйилган айбловларни текшириш учун махсус маслаҳатчини ёллаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилишни талаб қилмоқда.
Бироқ Президентнинг рафиқасига ҳозирда акциялар нархини манипуляция қилишда иштирок этиши ва апрель ойидаги сайловда номзод кўрсатиш жараёнига аралашгани юзасидан прокуратура ва Коррупцияга қарши кураш комиссияси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь