Жанубий Корея Байденнинг сафари чоғида КХДР “томоша кўрсатишидан” хавотирда
Олам
−
19 Май 2022
7909Корея Республикаси Миллий разведка хизмати КХДР расмийлари навбатдаги ядро синовига тайёргарликни якунлади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Миллий ассамблея (парламент) разведка қўмитаси аъзолари маълум қилган.
“Шимолий Кореяда коронавирус билан боғлиқ мавжуд вазиятга қарамай, ракета учиришга тайёргарлик аломатлари бор. Ядро синовларига тайёргарлик тўлиқ якунланди, [улар] фақат вақтни танлашмоқда. Белгилар аниқланган ва тайёргарлик охирги босқичда экан, ракетанинг учирилиши маълум вақтдан кейин содир бўлиши мумкин. Айтиш мумкинки, агар ядровий синовлар ёки ракета учиришлар амалга оширилса, ажабланарли бўлмайди”, деган депутатлар.
Таъкидланишича, катта эҳтимол билан қитъалараро баллистик ракета синовдан ўтказилади.
Маълумот ўрнида, АҚШ Президенти Жо Байден эртага, 20 май куни Жанубий Кореяга ташриф буюради. Мутахассислар ушбу ташриф давомида КХДР яна қурол синовини ўтказиши мумкинлигидан хавотирда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 май куни Корея Халқ Демократик Республикаси Япон денгизи томон учта баллистик ракета учирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь