КХДР бирданига учта ракета учирди – Япония
Олам
−
12 Май 2022
8232Аввалроқ, бугун 12 май куни Корея Халқ Демократик Республикаси Япон денгизхи томон баллистик ракета учиргани ҳақида хабар берган эдик.
Япония Мудофаа вазири Нобуо Кишининг маълум қилишича, КХДР учирган баллистик ракетанинг максимал парвоз баландлиги тахминан 100 километрни ташкил қилган.
“Шимолий Корея шарқий йўналишда учта баллистик ракета учирди. Уларнинг максимал парвоз баландлиги тахминан 100 километрни ташкил этди, улар тахминан 350 километр масофани босиб ўтди. КХДРнинг бундай ҳаракатлари мамлакатимиз ва бутун халқаро ҳамжамият тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солади. Шу муносабат билан биз Пекиндаги элчихона орқали норозилик билдирдик”, деган Киши.
Маълумот учун, бу Шимолий Кореянинг 2022 йилда ўтказган 16-ракета синовидир. Шимолий Корея охирги марта жорий йилнинг 7 май куни Япон денгизига қисқа масофали баллистик ракета учирган. Ўшанда Пхеньян ракета учирилганини расман эълон қилмаган ва у қандай ракета эканлиги ҳақида изоҳ бермаган. Бунгача баллистик ракета учирилиши жорий йил 4 май куни бўлиб ўтган.
LiveБарчаси