Жанубий Корея барча автобусларини бепул Wi-Fi билан таъминлаган биринчи мамлакат бўлди
Олам
−
16 Декабрь 2020
2897Жанубий Корея бутун шаҳар бўйлаб автобусларида бепул симсиз Интернет мавжуд бўлган дунёдаги биринчи мамлакат бўлди.
Таъкидланишича, мамлакатнинг барча шаҳар автобусларини бепул Wi-Fi билан жиҳозлаш дастури 2018 йилда бошланган ва жорий йилнинг 14 декабрида якунланган.
Корея Республикаси Фан, технологиялар ва телекоммуникациялар вазирлигининг маълумотларига кўра, шаҳар йўналишларида жами 35 мингта автобус қатнайди. 29,1 мингта автобусни ускуналар билан таъминлашни марказий Ҳукумат, 5 минг 906 та автобусни эса маҳаллий ҳокимият ўз зиммасига олган.
Ҳозирга қадар ҳар ойда ҳар бир автобусда ўртача 1 минг 228 киши Wi-Fi'дан фойдаланган, маълумотлар алмашинуви ҳажми ҳар бир автобусда ойига 55,3 гигабайтни ташкил этган.
Вазирлик ходимининг сўзларига кўра, келгуси уч йил ичида автобусларда бепул Интернетдан фойдаланишнинг ижобий иқтисодий самараси тахминан 220 миллиард вон (тахминан 200 миллион доллар) ни ташкил қилиши кутилмоқда.
LiveБарчаси