Жанубий Корея 6 йил ичида 1-марта чегара яқинида отишмаларни амалга оширди

Олам

image

Жанубий Корея олти йил аввал кескинликни камайтириш бўйича икки томонлама келишувлар доирасида тўхтатилган Шимолий Корея чегараси яқинидаги машғулотлар майдонларида жонли ўқ отиш машқларини қайта бошлади. Бу ҳақда “Yonhap“ ҳарбий баёнотга таяниб хабар бермоқда.

К9 ва К105А1 ўзиюрар гаубицалари иштирокидаги машғулотлар Кёнги ва Гангвон провинцияларидаги артиллерия полигонларида бўлиб ўтди. “Yonhap”нинг эслатишича, машғулотлардан олдин Шимолий Кореянинг “ахлат тўпларини” учириш кампаниялари ва чегара ороллари яқинида GPS сигналларини бузишга уринишлари туфайли Жанубий Корея Кореялараро ҳарбий келишувни тўхтатиб қўйган эди.
 
2018 йилги келишувга кўра, икки давлат чегаралар яқинидаги кулранг зоналар деб аталган ҳудудларда ҳарбий машғулотлар ўтказа олмас эди. Шу билан бирга, самолётларнинг тасодифий тўқнашувини олдини олиш учун парвозлар тақиқланган зоналар белгиланганди.
 
Маълумот учун, Жанубий Корея июнь ойи бошида Кореялараро ҳарбий келишувни “ўзаро ишонч тикланмагунча” тўхтатди. Бунгача Сеул Кореялараро келишувнинг айрим бандларини тўхтатиб қўйган, хусусан, ҳарбий демаркация чизиғи ҳудудида разведка фаолиятини тиклаган. Бу КХДРнинг биринчи ҳарбий разведка сунъий йўлдошини учиришига жавоб бўлди.
 
Шундан сўнг Пхеньян келишув бўйича тўхтатилган барча ҳарбий чораларни зудлик билан давом эттиришини айтди ва демаркация чизиғи бўйлаб яна аскарлар ва қуролларни жойлаштиришни бошлади. Июнь ойи охирида Шимолий Корея ҳам Жанубий Корея ва унинг иттифоқчиларини “Осиё НАТОси”ни яратишда айблади.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Жанубий Корея КХДР GPS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг