Жалолов россиялик боксчининг чақирувига жавоб қайтарди

Спорт

image

Бокс бўйича икки карра жаҳон чемпиони, Токио-2020 Олимпиадаси ғолиби Баҳодир Жалолов россиялик боксчи Марк Петровскийнинг чақирувига жавоб берди. 

Баҳодир Жалоловнинг QALAMPIR.UZ'га маълум қилишича, Петровскийда жанг қилиш нияти бўлганда, у Тошкентда ўтказилган Жаҳон чемпионатига келган бўларди.

“Ҳа, мен у билан спарринг ўтказганман. Спаррингда нималар бўлганини Петровский жуда яхши билади. Буни ортиқча муҳокама қилиш шарт эмас. Агар у мен билан жанг қилгиси келган бўлса, Тошкентга келган бўларди. У нега Тошкентга келмади? Балки қачондир Марк билан тўқнаш келиб қолармиз”, дейди Жалолов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Петровский “Матч ТВ”га берган интервьюсида қачондир Жалолов билан жанг ўтказмоқчи эканлигини айтди. У Жалолов билан профрингда ҳам, ҳаваскор боксда ҳам жанг қилмоқчи эканлигини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов Марк Петровский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made