Жалолов, Абдураимов ва Мирзаҳалилов турнирни олтин медаль билан якунлади

Спорт

image

Амман шаҳрида бокс бўйича лицензион турнир якунига етди. Мусобақанинг финал жангларида ўзбекистонлик боксчилар Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураиомов, Миразизбек Мирзаҳалилов рингга кўтарилди. 

-57 килограмм вазн тоифасида иорданиялик Муҳаммад Алвадига қарши баҳс олиб борган Мирзаҳалилов ўзининг тезкор ва аниқ зарбалари билан ажралиб турди. Мирзаҳалиловга мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши қийинчилик туғдирган бўлса ҳам боксчи бу босимни енгиб ўтиб, олтин медалга эга чиқди.

Токио-2020 иштирокчисига айланган боксчи Элнур Абдураимов (-63 кг) финал жангини қозоғистонлик Закир Сафиуллинга қарши ўтказди.

Кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган мазкур финал жанги турнирнинг энг ёрқин жангларидан бири бўлди, дейиш мумкин. Қувонарлиси, беллашув Абдураимовнинг ғалабаси билан якунланди ва у турнирнинг олтин медалига сазовор бўлди.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи вакилларидан бири Баҳодир Жалолов (+91 кг) нафақат ўзбекистонлик боксчилар, балки турнир ҳисобидан охирги жангда иштирок этди.

Австралиялик Жастис Хьюнига қарши рингга кўтарилган Жалолов кучли зарбалари билан ғалабани ўз томонига оғдира олди ва ушбу муваффақияти билан делегациянинг мусобақадаги иштирокига чиройли якун ясаб берди.

Шу тариқа Иорданияда ўтган лицензион турнир орқали Ўзбекистон терма жамоаси Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари учун еттита лицензия, шунингдек, 3 та олтин ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлди ва эркаклар ўртасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Мусобақада Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган боксчилар рўйхати:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-63 кг: Элнур Абдураимов
-69 кг: Бобоусмон Батуров
-91 кг: Санжар Турсунов
+91 кг: Баҳодир Жалолов
-51 кг: Турсуной Раҳимова

Мусобақада қуйидаги боксчиларимиз шоҳсупага кўтарилишди:

Олтин медаль:
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-63 кг: Элнур Абдураимов
+91 кг: Баҳодир Жалолов

Бронза медаль:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-69 кг: Бобоусмон Батуров
-91 кг: Санжар Турсунов


Мақола муаллифи

Теглар

Элнур Абдураимов Баҳодир Жалолов Бокс Токио-2020 Мразизбек Мирзаҳалилов

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг