Жафаров жаҳон чемпиони билан жанг қилади

Спорт

image

Ўзбекистонлик боксчи Саиджамшид Жафаров навбатдаги жангини БААда Осиё ўйинлари ва жаҳон чемпиони япониялик Қуинсе Оказавага қарши ўтказади.

Жорий йилнинг 8-10 декабр кунлари Дубай шаҳрида, IBA нинг 4-глобал форуми бўлиб ўтади. Форум доирасида эса, 9 декабрь куни дунёнинг энг кучли боксчилари ўртасида "IBA чемпионлар кечаси" ташкил этилади.

Турнир доирасида -71 кг вазнда Ўзбекистон вакили Саиджамшид Жафаров ҳам рингга кўтарилади. 

Маълумот учун, Жафаров шу йил Тошкент мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритганди. У профбоксда Россиянинг “Premier Boxing Academy” промоутерлик компанияси билан шартномага эга.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс БАА Саиджамшид Жафаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made