Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сенаторлик ваколати ҳам тугатилди

Жамият

image

Собиқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сенаторлик ваколати ҳам тугатилди. Тегишли қарор кеча, 30 январь куни  Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинган.

Қайд этилишича, мазкур қарор “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ қабул қилинган.

“Тошкент шаҳридан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаевнинг Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати сифатида ваколатлари муддатидан илгари тугатилганлиги муносабати билан ҳамда Сенат аъзоси сифатида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида берган ёзма аризасига мувофиқ унинг сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин”, дейилади қарорда.

Қарорда Ортиқхўжаевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш белгиланган.
“Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига юборилсин”, дейилади қарорда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг