Жаҳонгир Ортиқхўжаев 7 та компаниясини сотиб юборганини маълум қилди

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзининг 7 та компаниясини сотганини маълум қилди. Бу ҳақда у Сурхондарё вилоятида ўтказилаётган “Бизнес Марафон”да сўз очди.

"7 та компаниямни сотдим. Crafers'ни сотдим. Чунки мен унда обрў қозонолмадим. Яъни, бу соҳани, масалан озиқ-овқат ишлаб чиқаришни эплаштиролмадим. Mediapark'ни сотдим. Ким ишлаётган бўлса, ўшанга сотдим. Ecobozor'ни сотдим, Akfa Lighting'ни сотдим, Magic City'ни сотдим, Basalt'ни ҳам немисларга сотдим”, дейди Ортиқхўжаев.

Шунингдек, у залда йиғилганларга мотивация бериб, ўзи тажрибадан ўтказган нарсалари ҳақида айтиб берди.

“Мен ёшлигимда бироз эркароқ, эркинроқ бўлганман–шу менинг ғалабам.  Лекин отам раҳматли бизнес қилишимдан жуда қўрқарди. Сен бир кун қамалиб кетасан дерди. Ёш бизнесга кирганман, ўша вақтда мумкинмас ҳамма нарса. Жудаям оғир вазиятлар бўлган. Лекин бизнесдаги катта акаларимга нисбатан мен сал муваффақиятлироқ бўлганман. Менга эркинлик бўлгани учун шунақа бўлган.

Кўпчилик ёшлар машина ютсам, миниб юраман дейди, кам сонли ёшларимиз эса машина ютсам уни сотиб, янги тадбиркорлигимни йўлга қўяман, деб жавоб беради. Бу билан нима демоқчиман, ниятни тўғри қилинг ва бор имкониятдан фойдаланиб, мавжуд капитални ривожлантиришга, уни кўпайтиришга ҳаракат қилинг. Сиз ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйиб олсангиз, келажакда машиналар, уй-жойлар ўзи келаверади. Агар бор пулингизни машина ёки бирон ҳой-ҳавасга сарфласангиз унда тадбиркорлик қилолмайсиз”, дейди собиқ Тошкент ҳокими.

Маълумот учун, Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2021 йил 21 декабрдан 2023 йил 16 январгача Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made