Жаҳонда афюн етиштириш бўйича етакчи давлат маълум қилинди
Бу қизиқ
−
12 Декабрь 2023
27019Мьянма афюн ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи давлат деб тан олинди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳисоботида қайд этилди.
Ҳисоб-китобларга кўра, Мьянма жорий йилда сўнгги 20 йил ичидаги рекорд миқдордаги – 1080 тонна афюн ишлаб чиқарган. Бу эса 2022 йилга нисбатан 36 фоизга кўп ва ҳозирда 2001 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Жумладан, 2022 йил давомида ҳам мамлакатда кўкнори экиш 18 фоизга ошиб, 47,1 минг гектарни қамраб олган.
Ҳарбийлар назорати остида бўлган Мянмада ўтган йилда кўкнори етиштириш ҳажми ҳам 33 фоизга ошган. БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси минтақавий вакили Жереми Дугласга кўра, ўсиш Мьянмадаги сиёсий ва иқтисодий нотинчликка узвий боғлиқ.
БМТ маълумотларига кўра, 2022 йилда афюн экиладиган майдонлар учдан бир қисмга ошиб, 40,1 минг гектарга етган.
"Мьянмада ҳар йили ишлаб чиқариладиган опийнинг қиймати 2 миллиард долларга етиши мумкин, гиёҳванд моддаларнинг катта қисми қўшни давлатлар ва жаҳон бозорига олиб чиқилади", дейилган ҳисоботда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь