8 ойда дунё туризми қанча зарар кўргани аниқ бўлди

Олам

image

Коронавируснинг янги пандемияси туфайли дунё бўйлаб саёҳатлар сонининг камайиши сайёҳлик соҳасига 2020 йилнинг дастлабки саккиз ойида 730 миллиард доллар миқдорида зарар келтирди. Бу ҳақда БМТнинг Жаҳон туризм ташкилотининг штаб-квартираси маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, пандемияда ўрнатилган чекловлар "глобал туризмга зарба беришда давом этмоқда". "Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, 2020 йилнинг дастлабки саккиз ойида халқаро сайёҳлар сони 70 фоизга камайди", дейилади хабарда. 

"Бу 730 миллиард долларлик зарарга олиб келди", дея таъкидлаган ташкилот ва бу глобал иқтисодий ва молиявий инқироз туфайли бу сектор 2009 йилда кўрган зараридан "саккиз баравар кўп йўқотиш" эканлигини таъкидлади.

2019 йилда бошқа мамлакатларга саёҳат қилган сайёҳлар сони 1,5 миллиардга етди, бу 2018 йилги даражадан 4 фоизга юқори.


Мақола муаллифи

Теглар

туризм БМТ

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг