Жаҳон Кубогида ўзбекистонлик қиличбоз илк медални қўлга киритди
Спорт
−
11 Февраль
4447Жанубий Американинг ғарбий қисмида жойлашган Перу давлатидаги катталар ўртасидаги Жаҳон Кубогида ўзбекистонлик қиличбоз Зайнаб Дайибекова илк медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.
У саралашдан муваффақиятли ўтган ва плей-оффда ҳам ишончли ҳаракат қилган. Дайибекова мусобақа давомида Болгария, Италия, Ҳиндистон ва Япония вакилларини мағлубиятга учратган.
Ярим финалда эса икки карра жаҳон чемпиони венгриялик Шугар Баттаига имкониятни бой бериб, мусобақани бронза медали билан якунлаган.
“Қайд этиш жоиз, бу катталар ўртасидаги Жаҳон Кубоги баҳсларида ўзбекистонлик қиличбозларнинг қўлга киритган илк медали бўлди”, дея қўшимча қилинган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шахсий рейтингда кучли ўнликдан жой олган ўзбекистонлик қиличбозлар номи эълон қилинган эди.
LiveБарчаси