Жаҳон чемпионатининг 2 млн чиптаси сотилди

Спорт

image

2026 йили футбол бўйича Жаҳон чемпионати учун ҳозиргача қарийб икки миллион чипта сотилди. Чипталар дунёнинг 212 та мамлакатидаги мухлислар томонидан харид қилинган. Бу ҳақда FIFA расмий саҳифасида хабар берилди.

FIFA маълумотларига кўра, чипталарни сотишнинг дастлабки икки босқичида уч мезбон давлат АҚШ, Канада ва Мексика аҳолиси энг кўп харид қилган. Уларнинг ортидан Англия, Германия, Бразилия, Колумбия, Испания, Аргентина ва Франция мухлислари энг фаол харидорлар қаторидан жой олган.

Чипталар савдосининг навбатдаги босқичи жорий йилнинг 11 декабрь куни бошланади. Мухлислар ушбу босқичга 2026 йил 13 январгача ариза топширишлари мумкин. Турнир яқинлашгани сари қолган чипталарни мавжуд бўлган тақдирда “биринчи келган биринчи олади” тартибида харид қилиш имконияти тақдим этилади.

Ҳозирга қадар 42 та терма жамоа 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритган. Гуруҳ босқичи жуфтликларини аниқлаб берадиган якуний қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 5 декабрь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати учун қуръада 3-саватчадан ўрин олиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати икки миллион чипта 212 та мамлакат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг