Жаҳон бозорида олтин нархи кескин ошмоқда 

Олам

image

Доллар курсининг тушиши жараёнида олтин қиймати ўсишда давом этяпти. Бу ҳақда "Interfax" хабар берди.

Унга кўра, 24 ноябрь куни Ню-Йорк "Comex" биржасида декабрь шартномалари котировкалари 0,3 фоизга ошган ва 1 трой унцияси учун 1999,6 долларни ташкил этган. 

Қайд қилинишича, АҚШ долларининг олтита асосий жаҳон валюталарига нисбатан қийматини кўрсатувчи DXY индекси жума кунги савдолар чоғида 0,5 фоизга пасайган. Кучсиз доллар эса бошқа валюта эгалари учун олтиннинг инвестицион жозибадорлигини оширади. 

Маълумот ўрнида,Ўзбекистон олтин савдоси бўйича дунё етакчиларидан бири саналади. 2023 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон 6,87 млрд доллар қийматидаги олтин сотди. Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланиб, ўтган йилга нисбатан 2,3 баробарга кўп. 


Мақола муаллифи

Теглар

олтин Жаҳон бозори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг