Жаҳон банки Ўзбекистонга $142 млн қарз беради

Олам 3371
image

Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонга 142 миллион долларлик имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади.  Бу ҳақда Жаҳон банкининг Тошкентдаги ваколатхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу маблағлар мамлакатнинг турли ҳудудларида ландшафтлар барқарорлигини яхшилаш ва ўрмонларни қайта тиклашга, шунингдек, Ўзбекистоннинг трансчегаравий табиий зоналарни тиклаш бўйича Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар билан ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашувчи лойиҳани молиялаштиришга йўналтирилади.

Лойиҳа фаолиятини амалга ошириш учун Корея ва Жаҳон банки ҳамкорлик жамғармаси (3 миллион АҚШ доллари) ҳамда Барқарор ландшафтлар бўйича глобал ҳамкорлик (8 миллион АҚШ доллари) ҳисобидан қўшимча маблағ ажратилади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон кичик ўрмонларга эга мамлакат. Ҳисоб-китобларга кўра, улар 3,68 миллион гектарни эгаллайди, бу мамлакатдаги барча ер майдонларининг 8,6 фоизига тўғри келади.

Охирги 30 йил ичида чорвачиликнинг назоратсиз ривожланиши, энергия манбалари ниҳоятда чекланган қишлоқ жойларида ёқилғи манбаси сифатида фойдаланиш учун ёғочга бўлган талабнинг ортиши, шунингдек ўрмон майдонларидан суғорма деҳқончилик сифатида фойдаланиш натижасида ўрмонлар қисқарди. Иқлим ўзгариши ўрмонларнинг таназзулга учрашининг яна бир омилига айланди, бу ёнғинлар сонининг кўпайишига, ўрмон зоналарига дарахтлар зараркунандалари ва касалликларининг кириб келишига олиб келди.

Бугунги кунга келиб Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги дастури ташкилотнинг Туркиядан кейин Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик лойиҳасидир. Лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 5,4 миллиард АҚШ долларига тенг 29 та лойиҳадан иборат.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 68
Рейтинг: 3
t
×