Жаҳон банки Ўзбекистон компаниясига санкция жорий қилди
Олам
−
30 Апрель 2020
19403Жаҳон банки Ўзбекистоннинг “Mega-Mebiko” компаниясига Сирдарёда сув таъминоти бўйича лойиҳа доирасида фирибгарлик қилгани учун 30 ой муддатга санкция жорий қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.
Санкция сабаб “Mega-Mebiko” МЧЖ Жаҳон банки томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларда иштирок эта олмайди. Кўрилган чоралар — тинч келишувнинг бир қисми бўлиб, компания ўз жавобгарлигини тан олган.
Лойиҳа Сирдарё вилоятининг алоҳида туманларида сув таъминотини яхшилаш учун ишлаб чиқилган. ЖБ маълумотларига кўра, Mega-Mebiko лойиҳа бўйича шартномани қўлга киритиш учун нотўғри молиявий ахборотлар берган ва манфаатлар тўқнашувига эга эмаслиги ҳақида ёлғон маълумот тақдим этган.
Томонлар имзолаган тинчлик келишувига кўра, санкциялардан озод қилинишини учун компанияга ЖБ тамойилларига мувофиқ ҳалолликни таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш мажбурияти юкланган. Компанияга Жаҳон Банки гуруҳи билан тўлақонлик ҳамкорликни давом эттириш ҳам юклатилди.
Аввалроқ, Жаҳон банки Fides Solutions компаниясига сакнция жорий қилганди. Компания лойиҳани қўлга киритиш учун ЖБ вакилига пора беришга уринишда айбланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь