Жаҳон банки Покистонга 1,69 миллиард АҚШ доллари ажратмоқчи

Олам

image

Жаҳон банки Покистоннинг сел тошқинидан энг кўп азият чеккан Синд вилоятида бешта лойиҳани молиялаштириш учун 1,69 миллиард АҚШ доллари ажратмоқчи. Бу ҳақда “Geonews” нашри хабар берди.

“Синд 2022 йилги тошқинлардан энг кўп талофот кўрган вилоят эди. Узлуксиз тошқинлар оқибатида вилоятда уй-жой, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига катта зарар етказилди ва одамлар тирикчилигини йўқотди. Зарар кўрган уйлар ва инфратузилмани тиклаш, реконструкция қилишдан ташқари, тошқинларга қарши курашда иштирок этишимиз зарур", дейди Жаҳон банкининг Покистон бўйича директори Нажи Бенхассин.

Қайд этилишича, режалаштирилган бешта лойиҳадан учтаси асосан реабилитация ва уй-жойларни реконструкция қилишни, қолган иккита лойиҳа оналар ва болалар учун соғлиқни сақлаш хизматларини қўллаб-қувватлайди. 

Бундан ташқари, лойиҳадан 885 000 дан ортиқ хонадон (тахминан 4,4 миллион киши) фойда кўриши кутилмоқда. Хусусан, сув тошқинларига жавоб сифатида лойиҳа 800 000 сув тошқинларидан зарар кўрган фермер хўжаликларига уруғлар, ўғитлар сотиб олишга имкон бериш орқали экинларни қайта тиклашга ёрдам бериш учун нақд пул ўтказмаларини тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, Покистонда жорий йилнинг июнь ойида содир бўлган муссон ёмғирлари оқибатида кузатилаётган тошқинлар қурбонлари сони 1700 кишига етгани ҳамда энг кўп одам жанубдаги Синд вилоятида 759 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Аввалроқ Вашингтон Исломободга “Таҳрик-и Толибон Покистон” (Покистон Толибон ҳаракати, ТТП) радикал гуруҳи жангарилари томонидан келаётган таҳдидларга қарши курашда ёрдам беришга тайёрлиги маълум қилинган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made