Жээнбековнинг истеъфога чиқишида босим бўлганми?
Олам
−
21 Октябрь 2020
113162017 йилдан жорий йилнинг 16 октябригача Қирғизистон Республикаси Президенти лавозимида ишлаган Сооронбай Жээнбековни тахтдан кетишга ким мажбур қилди? Унга босимлар бўлдими? Ушбу саволларга мамлакатнинг янги Бош вазири – вақтинча Президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров “Al Jazeera” телеканалига берган интеврьюсида жавоб берди.
Садир Жапаровнинг айтишича, лавозимини тарк этган собиқ давлат раҳбари Сооронбай Жеенбековни ҳеч ким қўрқитмаган, тазйиқ ўтказилмаган.
"Мен ҳокимиятга қўрқитиш ва таҳдид қилиш орқали келганман, дейиш нотўғри. Агар биз қўрқитиб ва таҳдид қилган бўлсак, қочиб кетган Президент Жээнбеков қайтиб келмасди. Биз уни чақирдик, келинг, ҳамма нарсани ҳуқуқий соҳада ҳал қилайлик, лекин ҳукмронликни давом эттиришга маънавий ҳаққингиз йўқ. Келинг давлат корхоналари ишламай қолмаслиги учун, иқтисодиёт ёмонлашмаслиги учун қонуний йўл билан борайлик, деб айтдик. Ҳаммаси музокаралар йўли билан тугади. Ҳеч ким қўлларини, оёқларини қайиргани йўқ. У буни ўзи кўрди”, дейди Садир Жапаров.
Таъкидланишича, намойишларда одамлар Жээнбековнинг истеъфосини талаб қилган. Сиёсий инқирознинг ўзи Президентнинг истеъфо беришига олиб келган.
"Биринчидан, улар бўлиб ўтган сайловлардан норози эди. Иккинчидан, Президентнинг истеъфосини талаб қилишди. Ҳаммаси қонун доирасида эди. Ҳеч ким ҳеч кимнинг қўлини қайирмади. Агар бу нотўғри бўлганда, агар улар қочиб кетиб, қайтиб келишмаганда эди биз ҳуқуқий соҳага қайтиш учун бир йил вақт сарфлаган бўлар эдик. Иқтисодий муаммолар бўлар эди, қийинчиликлар бўлар эди. Ҳаммаси тугади. Биз бу 2005 ёки 2010 йилдагидек бўлмаслигига ҳаракат қиляпмиз”, дейди Жапаров.
Маълумот ўрнида, Садир Жапаров жорий йилнинг 14 октябрь куни парламент томонидан Бош вазир лавозимига тасдиқланди. 2017 йилдан Президент лавозимида ишлаб келаётган Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқиши ортидан, Садир Жапаров вақтинча Президент ваколатларини гарданига олди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь