Жээнбеков Путин билан учрашиш учун Сочига келяпти

Олам 3723
image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин жорий йилнинг 28 сентябрида Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков билан Сочида учрашади. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар берди.

"2020 йил 28 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Россияга амалий ташриф билан келадиган Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан Сочида учрашади", дейилган хабарда.

Учрашувда Россия-Қирғизистон стратегик шериклиги ва иттифоқини янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган. Савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликка, шунингдек, Евроосиё маконида интеграцион алоқаларни чуқурлаштириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилади. 

Жээнбеков Россияга охирги марта Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилган Ғалаба парадини нишонлаш учун борганди. Лекин, Москвадаги тантаналарда қатнашишдан бош тортишга мажбур бўлган. Чунки Қирғизистон делегациясининг икки аъзосига коронавирус ташхиси қўйилганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 94
Рейтинг: 2.9
t
×