“Зенит” - “Спартак”  ўйинида катта жанжал содир бўлди (Видео)

Спорт

image

Россия кубоги гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган "Зенит" ва "Спартак" ўйинидан сўнг иккала жамоа футболчилари иштирокида оммавий муштлашув юзага келди. 

Бош ҳакам Владимир Москалевнинг якуний ҳуштаги чалинганидан сўнг дарҳол "Зенит" ярим ҳимоячиси Вилмар Барриос ва "Спартак" ҳужумчиси Куинси Промес ўзаро тортишиб кетди. Жанжалга иккала жамоанинг бошқа ўйинчилари ҳам аралашди.

"Зенит" ҳимоячиси Родригао Николсон ("Спартак")га оёғи билан зарба берди.  Николсон эса Родригаога мушт туширди. Александер Соболев Барриос билан жанжаллашиб кетди.

VAR'ни кўрган ҳакам Александр Соболев, Шамар Николсон, Александр Селихов (барчаси "Спартак"), Вилмару Барриос, Родригао ва Малком (барчаси "Зенит"), жами 6 нафар футболчига қизил карточка кўрсатди. 

Ўйин якунида, пенальтилар сериясида "Зенит"нинг қўли баланд келди.


Мақола муаллифи

Теглар

Zenit Spartak

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг