Зеленскийнинг ваколат муддати тугашига қарамай, уни Президент деб ҳисоблаймиз – БМТ
Олам
−
21 Май
5539БМТ Владимир Зеленскийни гарчи расмий равишда унинг давлат раҳбари сифатидаги ваколати 20 майда тугаган бўлса ҳам уни Украина Президенти деб ҳисоблашда давом этади. Бу ҳақда жаҳон ташкилоти раҳбари вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.
“Президент Зеленский биз учун Украина давлат раҳбари ва бош котиб Украина Президенти билан боғланиш зарурати туғилганда мулоқот қиладиган шахс бўлиб қолади”, дейди Дюжаррик.
Зеленский 2019 йилда Украина Президенти этиб сайланган ва ўша йилнинг 20 май куни лавозимига киришган.
Украина раҳбари беш йил муддатга сайланади, сайловлар 2024 йилнинг март ойида бўлиб ўтиши керак эди.
Мамлакат Конституциясига кўра, ҳарбий ҳолат шароитида уларни ўтказиш тақиқланган (у 2022 йилнинг февралида кенг кўламли жанглар бошланганидан бери амал қилади).
РБКнинг хабар беришича, 2023 йилнинг ноябрида Олий Рададаги фракция раҳбарлари меморандум имзолаган, унга кўра сайловлар мамлакатдаги жанглар тугаганидан кейингина ўтказилиши мумкин.
Украина Марказий сайлов комиссияси раиси Олег Диденко урушни инобатга олган ҳолда Украина раҳбарининг 20 майдан кейинги ваколатлари автоматик равишда янги сайловлар ўтказилгунга қадар узайтирилишини айтди.