Зеленскийнинг идораси яқинида намойишлар ўтказилди 

Олам

image

Кеча, 23 февраль куни Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг идораси яқинида, Одесса фаоли Сергей Стерненконинг ҳукмига қарши митинг бўлиб ўтди. 

Митингларда 2 мингдан ортиқ одам иштирок этган. 

Шаҳардаги норозилик ҳаракатлари ҳозирда ўз якунига етган. 

Қайд этилишича, митингда намойишчилар полиция билан тўқнашган. 

Намойишларда 27 нафар полиция ходими жароҳат олган, улардан бирининг формаси мажбуран ечиб ташланган. 24 киши эса ҳибсга олинган. 

Маълумот ўрнида, Одессадаги "Ўнг сектор" ташкилотининг собиқ раҳбари Сергей Стерненко 2018 йил баҳорида бир гуруҳ номаълум шахслар томонидан ҳужумга учраган. 

Ҳужум қилганлардан бири ошқозон ярасидан вафот этган, шундан сўнг радикалга қарши қасддан одам ўлдириш ва пичоқларни ноқонуний олиб юриш учун жиноий иш қўзғатилган. Кейинчалик у етти йилга озодликдан маҳрум этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина митинг

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг