Зеленскийнинг БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида виртуал иштирок этишига қарши чиқилди
Олам
−
24 Август 2022
9883Россия Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида виртуал иштирок этишига эътироз билдирмоқда, иштирок бевосита бўлиши керак. Бу ҳақда Россия Федерациясининг жаҳон ташкилотидаги доимий вакили Василий Небензя бугун, 24 август куни мазкур йиғилишда маълум қилди.
“Жаноб раис, делегациямиз Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг бугунги учрашувда виртуал иштирок этишига эътироз билдирмоқда”, дейди у.
Небензянинг тушунтиришича, Россия принципиал жиҳатдан Украина Президенти ёки унинг вакилининг учрашувда иштирок этишига қарши эмас.
“Аммо бундай иштирок фақат бевосита бўлиши керак, яъни у Хавфсизлик Кенгаши хонасида жисмонан ҳозир бўлиши керак”, дейди Небензя.
Дипломатга кўзра, бу Россиянинг инжиқлиги эмас, балки кенгаш ишини тартибга солувчи қоидалар. Бу ерда сиёсат йўқ, бу фақат процедура масаласи
"Бундан ташқари, Зеленский Бош Ассамблеянинг 77-сессиясида Украина делегациясининг раҳбари деб эълон қилинди, бу фақат шахсан амалга оширилиши мумкин", дейди Небензя.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь