Зеленскийни Қримга таклиф қилишди
Олам
−
06 Сентябрь 2019 5576 1 дақиқа
Украина Президенти Владимир Зеленский "Халқ хизматкори" телесериалининг қаҳрамони Василий Голобородко образида, деб ишонади Қрим раҳбари Сергей Aксёнов. Бу ҳақда у "Қрим 24" телеканалида маълум қилди.
“Менимча, у “Голобородко” фильмидаги қаҳрамон каби яшайди. У худди ўша образда ва менинг фикримча, у ҳали ҳам тушунмаяпти", деди Aксёнов Зеленский ушбу образдан чиқиб, муаммоларни ҳал қилиши кераклигини айтди. Бу оддий одамларни қизиқтиради.
Aксенов Зеленский кутган натижаларни бажармаганини таъкидлади. “Мен сиёсатчи эмас, балки шоу-бизнес вакили бўлган одам бошқача фикр юритишини ўйлардим”, деди Қрим раҳбари.
Aксенов, шунингдек, Украина Президентига Қримга келиб, аҳолидан "Украинага қайтишни хоҳлайсизми" деб сўрашини тавсия қилди. "Жавобни тингланг ва одамлар сизга айтаётган гапларни қабул қилинг", дея қўшимча қилди ҳудуд раҳбари.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь