Зеленский Ермакнинг уч ўринбосарини ишдан бўшатди

Олам

image
Украина ҳукуматида яна “тозалаш” north_east

Украина ҳукуматида яна “тозалаш”

Украина Президенти Владимир Зеленский Президент девони раҳбари Андрей Ермакнинг уч ўринбосарини ишдан бўшатди. Тегишли фармонлар имзоланиб, давлат раҳбарининг сайтида эълон қилинди. 

Зеленский томонидан тасдиқланган фармонларга асосан қуйидагилар ишдан бўшатилди:

  • Президент девони бошлиғининг ўринбосари Юлия Соколовская;
  • Президент девони раҳбари ўринбосари Алексей Кулеба;
  • Президент девони раҳбари ўринбосари Николай Точицкий.

Қайд этиш жоизки, улардан икки нафарининг ишдан бўшатилиши сабаби аниқ. Кеча, 5 сентябрь куни Рада Алексей Кулебани Бош вазирнинг қайта қуриш бўйича ўринбосари – Украина жамоалари ва ҳудудларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинлашни қўллаб-қувватлади.

Айни пайтда, Точицкий, парламент қарорига кўра, Маданият ва стратегик коммуникациялар вазири бўлади. Шу билан бирга, Соколовская янги лавозимга эга бўлмади. 4 сентябрь куни РБК-Украина манбаларига таяниб, Реинтеграция вазирлиги раҳбари лавозимидан бўшатилган Ирина Верешук Соколовская ўрнига Президент девони раҳбари ўринбосари бўлиши мумкинлигини хабар қилди.

Верешукнинг ўзи ҳам Telegram-каналида Президент девони лавозимига эга бўлишини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Владимир Зеленский Украина Президенти девонхонаси раҳбари ўринбосари Ростислав Шурмани ишдан бўшатгани маълум бўлган эди. Унинг ўрнини Рада Стратегик саноат вазири лавозимидан озод қилган Александр Камишин эгаллайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Владимир Зеленский Юлия Соколовская Алексей Кулеба Николай Точицкий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made