Зеленский яна Украинанинг НАТОга киришини қўллаб-қувватлашга чақирди
Олам
−
22 Ноябрь 2022
3240Украина Президенти Владимир Зеленский НАТО Парламент Ассамблеяси ялпи мажлиси иштирокчиларини Киевнинг Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Шимолий Атлантика альянсига аъзо бўлиш ҳақидаги аризаларини қўллаб-қувватлашга чақирди. Бу ҳақда у Мадридда йиғилган йиғилиш иштирокчиларига онлайн мурожаати чоғида айтиб ўтди.
“Гарчи Украина ҳали ЕИ ва НАТОнинг тўлақонли қисмига айланмаган бўлса-да, мен сизларга ҳамма вақт мансуб бўлган қадрият маконининг бир қисми бўлган, бор ва бўладиган халқ номидан мурожаат қиламан. Тарих бизни мафкуравий деворларнинг турли томонларига олиб чиқди. Аммо деворлар қулаб тушди ва бизнинг қадриятларимиз сақланиб қолди. Нафақат мен, балки миллионлаб халқимиз ва давлатларингиз фуқароларининг аксарияти Украинанинг Европа ва Евроатлантика интеграциясини қўллаб-қувватламоқда. Энди биз сиз билан нафақат майдонлар ва кўчаларда, балки кенг кўламли урушда, жанг майдонида ўз қадриятларимизни ҳимоя қилганимизда, Украинанинг Европадан узоқлашиши қанчалик адолатсиз ва ғайритабиий бўлиши аниқ. Биз бу бегоналашувдан асар ҳам қолдирмаймиз”, дейди Украина раҳбари.
У иштирокчи давлатлар вакилларини Украинанинг НАТОга қўшилиши бўйича аризасини қўллаб-қувватлашга чақирди.
“Украина бизнинг ҳамжамиятимизни ҳимоя қилишга қанчалик катта ҳисса қўшаётганини барчангиз кўряпсиз. 24 февралдан кейин ҳақиқатан ҳам ҳимояда бирлашганимиз нақадар муҳимлигини барчангиз кўриб турибсиз. Шу сабабли, сиз Украинанинг Европа Иттифоқи ва НАТОнинг тўлиқ аъзоси бўлиши кераклигини ҳам кўрасиз. Сизни Европа Иттифоқи ва Альянсга аъзо бўлиш ҳақидаги аризаларимизни қўллаб-қувватлашга чақираман!”, дейди Президент.
Давлат раҳбари украиналиклар нафақат бу урушда ўзларини ҳимоя қила олишларига, балки бутун шарқий ва жанубий чегаралар бўйлаб бирлашган Европа чегараларини қайтаришларига ишонишларини таъкидлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь