Зеленский ва Залужний ўртасидаги зиддият ҳарбий стратегияга таъсир қилмоқда – “Bloomberg”

Олам

image

Вашингтон расмийлари Украина Президенти Владимир Зеленский ва Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний ўртасидаги келишмовчиликлар Киевнинг ҳарбий стратегиясини ишлаб чиқишни секинлаштираётганидан хавотирда. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “Bloomberg” хабар берди.

Айтилишича, Украина ҳарбийлари ҳозир 2024 йилга мўлжалланган режаларни ишлаб чиқмоқда, бироқ бунга Зеленский ва Залужний ўртасидаги келишмовчиликлар тўсқинлик қилмоқда.

“АҚШ Киевни қандай қилиб яхшироқ қўллаб-қувватлашини тушунмоқчи. Иттифоқчилар Вашингтон келаси ойгача янги ёрдам кўрсатишига умид қилмоқда, аммо АҚШда бу ҳақда ҳали ҳеч қандай режа йўқ”, дейди манбалар.

Ўтган йилнинг кузидан бери Украина ва Ғарб оммавий ахборот воситалари Зеленский ва Залужний ўртасида қарама-қаршиликлар мавжудлиги ҳақида мунтазам равишда хабар беришни бошлади. Залужний “The Economist” газетасига берган интервюсида Украинадаги уруш боши берк кўчага кириб қолганини, Украина қўшинлари фронтда муваффақиятга эриша олмаслигини айтди. Украина Президенти девони эса Залужнийнинг сўзларини танқид қилди. 

"Страна" нашрининг ёзишича, Қуролли Кучлар Бош қўмондонининг баёнотлари Украина сиёсий доираларида унинг президентлик амбициялари борлиги ҳақидаги тахминларга сабаб бўлди. Маҳаллий матбуотда Залужнийнинг истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Владимир Зеленский Валерий Залужний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг