Зеленский урушга юборилган россияликларга омон қолиш йўлини айтди
Олам
−
26 Сентябрь 2022
13794Украина Президенти Владимир Зеленский русларни Россия Федерациясида эълон қилинган сафарбарликка бўйсунмасликка чақирди ва уларга қочиш ёки таслим бўлишни тавсия қилди. Бу ҳақда Зеленский ўзининг анъанавий кечки видеомурожаатида, рус тилида айтиб ўтди.
“Мен буни яна такрорламоқчиман. Мен рус тилида гапираман, айниқса рус “ўртоқлар” учун... Кўряпмиз, одамлар, хусусан, Доғистонда ўз ҳаётлари учун кураша бошлаган. Кўряпмизки, улар бу масала ўз ҳаётлари билан боғлиқлигини тушуна бошлаганлар. Нега уларнинг эрлари, укалари, ўғиллари бу урушда ҳалок бўлиши керак? Бир киши хоҳлаган урушда. Халқимизга, юртимизга қарши урушда. У болаларини урушга юбормаяпти. Фарзандларингиз ўлимга маҳкум бўлмаслиги учун курашинг – бу жиноий Россия сафарбарлиги доирасида олиб кетилиши мумкин бўлганларнинг барчаси. Чунки фарзандларимизнинг жонини олишга келсангиз – мен ота сифатида айтаман – сизларни тирик қўйиб юбормаймиз”, дея қўшимча қилди Зеленский.
Президент мурожаатини украин тилида давом эттириб, “руслар” учун чиқиш йўли борлигини таъкидлади.
“Жиноий сафарбарликка бўйсунманг. Қочинг. Ёки биринчи имкониятда украиналик асирликка таслим бўлинг. Мен ахборот соҳасидаги барча дўстларимиздан ушбу чақириқнинг тарқалишини қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Россия Федерацияси фуқаролари ҳеч бўлмаганда ўз жонларини сақлаб қолиш учун қанчалик кўр курашса, Россиянинг Украина халқига қарши жиноий уруши шунчалик тезроқ тугайди”, дейди Зеленский.
У Украина ғалабаси учун курашаётган ва меҳнат қилаётган барчага яна бир бор миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Россияда сафарбарлик 21 сентябрда бошланди. Россия Президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, резервда бўлган ва тегишли ҳарбий мутахассислик ва жанговар тажрибага эга фуқаролар муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.
“Объясняем.рф” ҳукумат порталида 35 ёшгача бўлган оддий аскар ва сержантлар, 50 ёшгача бўлган кичик офицерлар, 55 ёшгача бўлган катта офицерлар биринчи навбатда сафарбар қилиниши айтилган. Сафарбарлик ортидан россияликлар оммавий равишда ватанини ташлаб, хорижий давлатларга чиқиб кетишни бошлади.
Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, сафарбарлик доирасида 300 минг кишини армияга олиш режалаштирилган. Шунингдек, Россия охирги 10 йилда фуқароликка қабул қилинган марказий осиёликларни ҳам ҳарбий хизматга жалб қилмоқчи экани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси