Зеленский Украинанинг ЕИга қўшилиши учун муҳлат белгилади

Олам 7751
image
-

Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши учун “ички” дедлайнни белгилаб берди. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба маълум қилди.

“Бизда ҳукумат эмас, лекин шахсан Президент Зеленский Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши учун ички муддатни белгилаган. Лекин мен сизга айтмайман”, дейди у “Forbes Украина” журналига берган интервюсида.

Кулебанинг сўзларига кўра, қарор ижроси фақатгина Украинага эмас, Европа Иттифоқига ҳам боғлиқ.

“Агар биз белгиланган муддатни эълон қилсак, ЕИда кимнидир шунчалик қўрқитиши мумкинки, у Украинанинг Европа интеграцияси билан боғлиқ ҳамма нарсани атайлаб секинлаштиради”, дея қўшимча қилган ТИВ раҳбари.

23 июнь куни ЕИ саммити иштирокчилари Украинага Иттифоққа қўшилиш учун номзод мақомини бир қатор шартлар билан беришга қарор қилишди, унинг ижроси бажарилмасдан бу мавзу бўйича музокаралар давом эттирилмайди. Киев коррупцияга қарши курашни кучайтириши, чуқур суд-ҳуқуқ ислоҳоти ва де-олигархизацияни амалга ошириши керак. Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, Киевда “жуда аниқ Европа истиқболи” бор, бироқ Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўли вақт ва машаққатли меҳнат талаб қилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 177
Рейтинг: 2.9
t
×