Зеленский Украинанинг ҳудудий мудофаа кучлари қўмондонини ўзгартирди

Олам 7161
image
-

Украина Президенти Владимир Зеленский Украина Қуролли Кучлари ҳудудий мудофаа кучлари қўмондонини ўзгартирди. Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармонларида айтилган, дея хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

336/2022-сонли фармон билан Юрий Галушкин Украина Қуролли Кучлари ҳудудий мудофаа кучлари қўмондони лавозимидан озод этилган. Ушбу лавозимга у жорий йилнинг 1 январида тайинланган эди.

337/2022-сонли фармон билан бу лавозимга генерал-майор Игорь Танцюра тайинланди.

Игорь Танцюра бунгача Украина Қуролли Кучлари қуруқликдаги қўшинлари қўмондони ўринбосари, аввалроқ эса Бош штаб бошлиғи бўлган. 2013 йилда у Украина Қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинларининг 169-ўқув марказининг бошлиғи бўлган.

Игорь Танцюра 2013 йилда генерал-майор унвонини олган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 273
Рейтинг: 2.9
t
×