Зеленский Донбасс бўйича Украина делегациясини тарқатиб юборди

Олам 7846
image
-

Украина Президенти Владимир Зеленский Украина делегациясининг мамлакат шарқидаги вазиятни тартибга солиш бўйича Уч томонлама алоқа гуруҳида (УАГ) иштирок этиши ҳақидаги фармонни кучини йўқотган деб эълон қилди. Тегишли буйруқ кеча, 1 сентябрт куни Украина давлати раҳбарининг интернетдаги расмий ваколатхонаси сайтида эълон қилинди.

Шундай қилиб, 2020 йил 5 майдаги 167-сон Фармон ва унга киритилган бир қатор кейинги ўзгартиришлар (жами еттита фармон) бекор қилинди.

УАГ 2014 йилнинг ёзида, шу жумладан Норманд форматида (Германия, Франция, Россия, Украина) қабул қилинган қарорларни амалга ошириш учун тузилган. Донбасс гуруҳидаги Россия вакиллари уруш бошланиши арафасида 18 февралга белгиланган навбатдан ташқари йиғилишда қатнашишдан бош тортган.

Украинанинг биринчи Президенти Леонид Кравчук Киев номидан форматни 2020 йил июлидан 2022 йил февралигача бошқарган. Гуруҳ таркибига Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Россия ва Украина вакиллари кирган. УАГ доирасида, хусусан, 2020 йил июль ойида тўлиқ ва кенг қамровли ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувларга эришилган эди.

Кравчук жорий йилнинг май ойида 88 ёшида вафот этди. У Украинани 1991-1994 йилларда бошқарган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 309
Рейтинг: 2.9
t
×