Зеленский Украинада янги органга асос солди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский разведка агентлигини қайта ташкил қилди.

Зеленскийнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, Украина Президенти тегишли фармон билан разведка масалалари бўйича қўшма қўмитани тугатган. У, шунингдек, разведка қўмитасини ҳам тузган. Фармонлар 17 июнь куни имзоланди.

Янги органни ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатда айтилишича, "Украина разведка идоралари фаолиятини бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш тизими такомиллаштирилади”.

Маълумотларга кўра, Украина раҳбари аллақачон янги қўмитанинг йиғилишини ўтказган ва унинг олдига асосий вазифаларни қўйган.

Янги ҳайъат йиғилиши пайтида Зеленский қўмита аъзоларига: "Мен сизлар билан разведкага чиқаман. Бир нафар профессиональ разведкачи душманнинг бутун армиясига қарши тура олади”, деган давлат раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг