Зеленский Украинада иккита янги аэропорт қурдирмоқчи 

Олам 1625
image

Украина Президенти Владимир Зеленский Донбассда, Луганск ва Донецк вилоятлари ўртасида янги аэропорт қуришни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда "Страна.uа" хабар бермоқда. 

Украина раҳбари бу ҳақда бугун, 22 февраль куни "Украина 30. Инфратузилма" форумидаги нутқи давомида айтиб ўтган. 

"Луганск ва Донецк вилоятлари ўртасида бир нуқта топилади ва жорий йил биз ушбу икки вилоят учун янги жиддий аэропортни лойиҳалашни бошлаймиз", деган Зеленский. 

Унинг таъкидлашича, ушбу аэропорт фуқаро авиацияси эҳтиёжлари учун ишлатилади. 

Шунингдек, давлат раҳбари Закарпатье вилоятида яна бир аэропорт қурилишини қўшимча қилган, унга кўра, мавжуд "Ужгород" аэропортида бир неча стратегик муаммолар мавжуд.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 43
Рейтинг: 3.1
t
×