Зеленский Украина урушда қийналаётган йўналишларни айтди
Олам
−
14 Ноябрь 2023
7767Украина Президенти Владимир Зеленский ва Қуролли Кучлари Бош қўмондони Валерий Залужний фронтнинг қайси йўналишларида вазият энг оғир эканини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари видеомурожаатида, бош қўмондон эса АҚШ штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Чарльз Браун билан суҳбатда сўз очди.
Зеленский ҳозир “қийин” бўлган етти йўналишни айтиб ўтди. Бу Авдеевка Марьинка, Бахмут, Лиман, Купянск, Запорожье ва Херсон йўналишларидир. У ҳарбий ва ташқи разведка бошлиқлари Кирилл Буданов ва Александр Литвиненконинг ҳисоботларини эшитиб, видеомурожаат қилган. Давлат раҳбари ҳисоботлар тафсилотларини ошкор қилмади.
Залужний эса Браун билан телефон суҳбатида фақат Авдеевка, Купянск ва Марьинка йўналишларини эслатиб ўтган. Залужний ушбу йўналишлар "энг қайноқ нуқталар" бўлиб қолаётганини таъкидлаган.
“Вазият мураккаб ва назорат остида. Шу билан бирга, Украина Қуролли кучлари маълум йўналишлар бўйича ҳужум операцияларини ўтказишда давом этмоқда”, деб ёзган Украина Қуролли кучлари бош қўмондони телефон орқали суҳбатдан сўнг Telegram’да.
LiveБарчаси