Зеленский Украина хавфсизлигига кафил бўла оладиган яна икки давлатни айтди

Олам

image

Ҳиндистон ва Хитой Украина хавфсизлиги кафиллари рўйхатига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский таъкидлади.

“Биз ҳозир хавфсизлик кафилларига қизиқяпмиз. Хитойга хавфсизлик кафиллигига айланишни таклиф қиламиз. Туркияни ҳам таклиф қиламиз. Ҳиндистон хавфсизлик кафиллари рўйхатига қўшилишни истаса, албатта, Ҳиндистонни таклиф қилишдан хурсанд бўламиз. Ҳиндистон дунёдаги жуда қудратли давлатдир”, деган у Ҳиндистон телеканалига берган интервьюсида.

Зеленский, шунингдек, Россия Президенти Владимир Путин билан исталган вақтда учрашишга ва у билан исталган мавзуни муҳокама қилишга тайёрлигини яна бир бор такрорлаган.

“Мен ҳозир Путин билан яккама-якка учрашувга тайёрман, исталган вақтда учрашишга тайёрман. Ҳар қандай мавзуни муҳокама қилишга тайёрман, лекин Россия Президенти билан”, деган у.

Эслатиб ўтамиз, Зеленский Украина хавфсизлик масалалари бўйича унинг кафиллигига рози бўлган давлатлар билан учрашув ўтказгандан сўнг Россия билан хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишга тайёрлигини айтганди. Зеленский бу давлатларга АҚШ, Буюк Британия, Туркия, Польша, Германия, Франция ва Исроилни киритганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

451

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг