Зеленский Украина Қуролли кучлари Бош штаби раҳбариятини алмаштирди
Олам
−
10 Февраль 2024 6519 2 дақиқа
Украина Президенти Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Сергей Шапталани ишдан бўшатди. Унинг ўрнига аввалроқ мамлакат қуролли кучларининг ҳудудий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган генерал-майор Анатолий Баргилевич тайинланди. Бу ҳақда Зеленский видеомурожаатида маълум қилди.
Зеленский Баргилевични ушбу урушнинг вазифалари ва Украина мақсадларини тушунадиган тажрибали одам деб таърифлади.
Унинг аниқлик киритишича, у тайинловни яқинда Украина Қуролли кучлари бош қўмондони лавозимига тайинланган Александр Сирский таклифи билан амалга оширган.
Бундан ташқари, Украина Президенти Сирский ўз ўринбосарларини аллақачон танлаганини қўшимча қилди. У уларнинг исмларини айтмади, лекин барча йигитлар жанговар, профессионал.
“Уларнинг ҳар бири фронт ва украиналик аскарларнинг ҳақиқий эҳтиёжларини аниқ билади", деб қўшимча қилди у.
Анатолий Баргилевич – Украина Қуролли кучларининг 54 ёшли генерали, Житомир вилоятида туғилган. 2014 йилда Украина шарқида уруш бошланганидан бери у мамлакат Бош штабининг Бош операциялар бошқармасида ишлаган, кейин эса Террорга қарши операция (АТО) штаб-квартирасида лавозимни эгаллаган.
2017 йилда Баргилевичга генерал-майор унвони берилди. Россиянинг Украинага қарши уруши бошланишидан олдин у Украина қуруқликдаги қўшинлари қўмондони ўринбосари лавозимида ишлаган.
2022 йилда у “Хортица” қўшинлари гуруҳининг штаб бошлиғи этиб тайинланди, 2023 йил октябрь ойида у Украина Қуролли кучлари ҳудудий мудофаа кучлари қўмондони лавозимини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийни лавозимидан озод қилиб, унинг ўрнига шарқий фронтдаги Украина қўшинлари гуруҳи қўмондони, генерал-полковник Александр Сирскийни тайинлаганди.
Live
Барчаси