Зеленский Украина армияси раҳбариятида кенг кўламли ўзгаришлар қилди
Олам
−
13 Февраль
5487Жорий йилнинг 8 февраль куни Украина Президенти Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийни ишдан бўшатди ва кейинчалик бутун мамлакат ҳарбий қўмондонлигини алмаштирди. Александр Сирский янги бош қўмондон бўлди.
"Strana.ua" Залужнийнинг истеъфога чиқишига сабаб бўлган кадрлар ўзгаришининг тўлиқ рўйхатини тақдим этади.
Полковник Вадим Сухаревский (мутахассислиги - учувчисиз тизимлар) ва полковник Андрей Лебеденко (технологик инновациялар) Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони Сирский ўринбосари бўлди.
Генерал-лейтенант Сергей Шаптала ўрнига Украина Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари этиб аввал Мудофаа кучларини бошқарган генерал-майор Анатолий Баргилевич тайинланди. Уч бригада генерали Брагилевичнинг ўринбосарлари бўлди: Владимир Горбатюк (режалаштириш), Алексей Шевченко (логистика) ва Михаил Драпатий (кадрлар тайёрлаш).
Владимир Зеленскийнинг буйруғи билан яна бир нечта асосий қўмондонлар алмаштирилди:
- Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Александр Павлюк қуруқликдаги қўшинлар бошлиғи бўлди (илгари уларни янги Бош қўмондон Сирский бошқарган);
- Бирлашган кучлар қўмондони Сергей Наев ўз лавозимидан четлаштирилди (унинг айтишича, у бу ҳақда ОАВдан билган). Унинг ўрнига денгиз пиёдаларининг собиқ қўмондони Юрий Содоль тайинланди;
- Максим Миргородский ўрнига унинг штаб бошлиғи Игорь Скибюк ҳаво-десант ҳужуми кучлари бошлиғи бўлди;
- Игорь Плахута ҳудудий мудофаа кучлари қўмондони бўлди. Тайинловга қадар қайси лавозимда ишлагани ҳақида маълумот йўқ.
Аммо у 2013 йил 10 декабрда ҳукумат кварталини Майдан тарафдорларидан тозалаш пайтида Ички ишлар вазирлиги қўшинларини бошқаргани маълум.
LiveБарчаси