Зеленский Тўқаевни табриклади ва Украинага ёрдам учун раҳмат айтди
Олам
−
23 ноябр 2022 5982 1 дақиқа
Украина Президенти Владимир Зеленский қозоғистонлик мавқедоши Қосим-Жомарт Тўқаевни навбатдан ташқари президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Украина раҳбари Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.
“Мен Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевни муддатидан олдин сайловлардаги ишончли ғалабаси билан табрикладим”, деб ёзди Зеленский.
Давлат раҳбари Украина-Қозоғистон икки томонлама муносабатларини янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини айтган.
Зеленский, шунингдек, Тўқаевга Қозоғистондан инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдирган.
Қозоғистон Республикасининг амалдаги Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев президентлик сайловларида 81,31 фоиз овоз билан ғалаба қозонди ва 2029 йилгача Президент лавозимини эгаллади.
Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари 20 ноябр куни бўлиб ўтди.
Live
БарчасиОксфорд талабалари Ўзбекистонга келди
31 август