Зеленский Тўқаев билан қўнғироқлашди
Олам
−
02 Февраль
17032Бугун, 2 февраль куни Украина Президенти Владимир Зеленский қозоғистонлик мавқедоши Қосим Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Зеленский Қозоғистон Президентига кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдирган. У Тўқаевга Украина тинчлик формуласини амалга оширишга доир хавфсизлик бўйича маслаҳатчиларнинг иши натижалари ва Глобал тинчлик саммити олдидан тайёргарлик чоралари ҳақида маълумот берган.
“Мен жаноб Тўқаевга бугун Киевда мажбурий кўчирилган украиналик болаларни қайтариш бўйича халқаро коалиция йиғилиши бўлиб ўтаётганини айтдим”, дейди Зеленский.
Шунингдек, етакчилар икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатлар ва сиёсий мулоқотни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қосим-Жомарт Тўқаев “Egemen Qazaqstan” газетасига берган интервьюсида Россия Президенти Владимир Путин глобал кун тартибини шакллантирадиган лидер эканини айтганди.
LiveБарчаси