Зеленский тарихан украинлар яшаган Россия ҳудудлари ҳақидаги фармонни имзолади
Олам
−
22 Январь
24952Украина Президенти Владимир Зеленский “Россия Федерациясининг тарихан украинлар яшаган ҳудудлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Зеленский бугун, 22 январда нишонланадиган Бирлик куни муносабати билан жонли эфирдаги чиқишида маълум қилди.
“Бугун биз нафақат Украина ва халқимиз бирлигини мустаҳкамлаш учун қадам ташлашимиз керак, балки ҳуқуқ ва эркинликлар бирлиги, украиналиклар ҳақидаги – биз ҳақимиздаги ва тарихимиз ҳақидаги ҳақиқат учун ҳам курашишимиз керак. Шу мақсадда бугун мен “Россия Федерациясининг тарихан украинлар яшаган ҳудудлари тўғрисида”ги фармонни имзоладим. Бу Украина келажаги учун тарихий ўтмиш ҳақидаги ҳақиқатни тиклашдир”, дейди Зеленский.
Шунингдек, Украина раҳбари Олий Радага кўп фуқаролик тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритганини маълум қилди. Ҳужжатга кўра, Россиядан ташқари бошқа мамлакатлардан келган этник украинлар ҳам республика паспортини олишлари мумкин бўлади.
“Бугун мен Украина Олий Радасига қонунчиликка кенг қамровли ўзгартиришлар киритиш ва кўп фуқаролик институтини жорий этиш имконини берувчи асосий қонун лойиҳасини киритяпман. Бу эса дунёнинг турли мамлакатларидаги барча этник украинлар ва уларнинг авлодларига бизнинг фуқароликка эга бўлиш имконини беради. Албатта, тажовузкор мамлакат фуқароларидан ташқари”, дейди у.
Унинг сўзларига кўра, турли хил эмиграция тўлқинлари даврида ўз ватанини тарк этишга мажбур бўлган ҳар бир киши Европа, АҚШ, Канада, Осиё мамлакатлари ва Лотин Америкасида топилади.
LiveБарчаси