Зеленский Шойгунинг иддаоларига жавоб қилди
Олам
−
24 Октябрь 2022
11565Расмий Москванинг Украинанинг “ифлос бомба” қўллаши ҳақидаги даъволари “Россия ҳамма нарсани тайёрлаб қўйганини” кўрсатади. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айбловларига изоҳ бериб, айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият бунга “имкон қадар қаттиқ жавоб бериши” керак.
“Агар кимдир Европанинг биз томонида ядро қуролидан фойдаланиши мумкин бўлса, бу фақат битта субъект. Агар Россия гўёки Украина нимадир тайёрлаяпти деса, бу бир нарсани англатади: Россия буларнинг барчасини аллақачон тайёрлаб қўйган. Ўйлайманки, энди дунё имкон қадар кескин муносабатда бўлиши керак”, дейди давлат раҳбари ватандошларга йўллаган видеомурожаатида.
Унинг сўзларига кўра, “Россиянинг ядровий қурол таҳдиди” Москвага қарши янги санкциялар ва Украинани янада кўпроқ қўллаб-қувватлаш учун асос бўлади.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Франция Мудофаа вазири Себастян Лекорно, Туркия Мудофаа вазири Ҳулуси Акар ва Буюк Британия мудофаа идораси раҳбари Бен Уоллес билан телефон орқали мулоқот қилгани хабар қилинганди. Музокаралар чоғида россиялик вазир Украина томонидан “ифлос бомба”дан фойдаланишга тайёрланаётганидан хавотир билдирган.
Шойгунинг даъволаридан кейин Франция, Британия ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари бу ёлғон экани ҳақида баёнот берди.
LiveБарчаси