Зеленский шифокорларнинг маошини оширишни ўз назоратига олди
Олам
−
23 Сентябрь 2020
4447Украина Республикаси Президенти Владимир Зеленский тиббиёт ходимларининг маошлари оширилишини шўахсий назоратига олди. Мамлакат шифохоналарида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари жорий йилнинг сентябрь ойидан оширилган маошларни олади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Зеленский ҳукумат вакиллари билан конференция ўтказиб, тиббиёт соҳасини COVID-19 га қарши курашиш ва эпидемияга қарши ҳаракатларни янгилаш учун зарур бўлган барча нарсалар билан таъминлаш чораларини кўриш хусусида сўз очди.
"Коронавирус инқирози шароитида инсон ҳаётини қаҳрамонлик билан қутқарадиган шифокорларимизнинг иш ҳақи кўпайиши қайси босқичда?", дея Соғлиқни сақлаш вазири Максим Степановга мурожаат қилган Президент.
Ҳукумат вакили шифокорлар сентябрь ойи охирида оширилган иш ҳақини олишлари ҳақида хабар берди. Унинг таъкидлашича, ҳозирда Миллий соғлиқни сақлаш хизмати 1600 шифохона билан шартномалар имзоламоқда. Соғлиқни сақлаш вазири ойликларни ошириш учун йил охирига қадар қўшимча 6 миллиард гривна ажратилганини қайд этган.
“Биз шифокорларга молиявий барқарорликни ваъда қилдик. Бунинг учун биз жавобгармиз. Мен ҳукуматдан украиналикларга берган ваъдаларини бажаришини кутмоқдаман", дейди Владимир Зеленский.
Президент, шунингдек, Украинада маҳаллий олимлар вакциналарни ишлаб чиқариши учун замонавий биологик лабораторияни яратишга бюджетдан маблағ киритилиши кераклигини айтган.
Маълумот ўрнида, ҳозирда Украинада 184 734 киши коронавирусга чалинган. Уларнинг 81 670 нафари соғайган, 3 705 нафар бемор вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь