Зеленский Россияни G20 дан чиқариб ташлашга чақирди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Россияни “Катта йигирматалик” (G20) дан чиқариб ташлаш кераклигини айтди. У Москванинг дон келишувидаги иштирокини тўхтатиш ҳақидаги қарорига шундай муносабат билдирди.

“Энди бизга қаттиқ халқаро реакция керак: ҳам БМТ даражасида, ҳам бошқа даражаларда, хусусан, G20 даражасида”, дейди Зеленский видеомурожаатида.

Унинг фикрича, Россиянинг қарори бир неча қитъаларда очлик билан боғлиқ вазиятни янада кучайтиради. 

"Россияга G20да жой йўқ", дейди Зеленский.

“Катта йигирматалик” – энг йирик ривожланган ва ривожланаётган иқтисодиётларни бирлаштирган норасмий ташкилотдир. У Австралия, Аргентина, Бразилия, Буюк Британия, Германия, Европа Иттифоқи, Ҳиндистон, Индонезия, Италия, Канада, Хитой, Мексика, Россия, Саудия Арабистони, АҚШ, Туркия, Франция, Жанубий Корея, Жанубий Африка, Японияни ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, Россия Мудофаа вазирлиги аннексия қилинган Севастополдаги Қора денгиз ҳарбий флотига уюштирилган ҳужум муносабати билан Украинадан озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишга мўлжалланган келишувдаги фаолиятини тўхтатишини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг