Зеленский Россияда ким билан музокара ўтказишга тайёрлигини айтди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Россияда тинчликка эришишни хоҳловчи одам билан музокара олиб боришга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда Зеленский Германиянинг ZDF телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Тинчликни топмоқчи бўлганлар билан гаплашишга тайёрмиз... Мен президентлик муддатимнинг биринчи куниданоқ Путин билан гаплашишга тайёр эдим, максимал даражада алоқага чиқдим... Ва ҳар доим улар менга қандайдир ультиматумларни таклиф қилишди, мен гаплаша олмадим... Улар телефонда гаплашишни хоҳламадилар, умуман...”, деди Зеленский.

Украина раҳбари кенг кўламли босқин бошланганидан кейин ҳам Россия Президенти барибир гаплашишга тайёрлигини айтганини эслатди.

“Ким у ўзи? У одамларни ўлдирди, аскарлари болаларни зўрлади. У биз ҳамма нарсани ўйлаб топганимизни айтяпти ва параллел равишда Киев марказига 100 та зарба бериляпти. Бу энг соф кўринишидаги нацизм”, дейди Зеленский.

Унинг фикрича, Россия армияси Украинаникидан кучсизроқ бўлгани учун шундай ҳаракат қилмоқда.

“Шунинг учун Путин қуролсиз, ҳимоясиз одамни ўлдиряпти. Агар ҳарбийларининг куни бизнинг армиямизга етмаа, унда унинг ҳарбийлари тинч одамимизни ўлдиряпти... Фақат у тушунмаяпти – мен яна унинг ноадекват эканлигига қайтаман – у аксинча, бизни бирлаштирганини тушунмаяпти”, дейди Президент.

Зеленскийнинг таъкидлашича, Путин ё Украина ва Россия ўртасида ҳеч қандай мулоқот бўлишини хоҳламайди ёки Россиянинг ҳар бир ракета зарбаси билан музокаралар ўтказиш имконияти йўқолиб кетишини ҳақиқатан ҳам тушунмаяпти.

Маълумот учун, 4 октябрь куни Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Россиянинг амалдаги раҳбари билан музокара олиб бориш мумкин эмаслиги ҳақидаги қарорини ижрога йўналтирди. Ушбу вазиятни шарҳлар экан, Россия ТИВ расмий вакили Украина Президенти фармонни Ғарбнинг буйруғи билан имзолаганини таъкидлади ва у бу қарорнинг ўзини Зеленскийнинг боши берк кўчада деб атади. Ўз навбатида, Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков музокаралар учун икки томон зарурлигини, шунинг учун Россия Украинанинг амалдаги ёки кейинги Президентининг Москва билан мулоқот бўйича позицияси ўзгаришини кутишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

1322

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made