Зеленский Россияда Ғарб қуролларидан фойдаланмаслигини айтди
Олам
−
09 Март 2023
11889Украина Ғарбнинг узоқ масофали қуролларидан Россия ҳудудига ҳужум қилиш учун фойдаланмоқчи эмас. Бу ҳақда кеча, 8 март куни Украина Президенти Владимир Зеленский CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Бизни Россия ерлари қизиқтирмайди. Бизда Днепрнинг нариги томонидан отилган ўқларга жавоб берадиган қуролимиз йўқ. Шунинг учун мен узоқ масофага учувчи қуролларга эҳтиёж борлигини таъкидлайман. Агар русларни бу қуроллар билан янада узоқроққа итариб юбора олсак, улар кейин таҳдид қила олмайди”, дейди Зеленский.
Шунингдек, у 1991 йилги чегаралар доирасидаги бутун ҳудудни Украина ҳудуди деб билишини қайд этган. Шу билан бирга, Зеленский Украина ҳеч қандай ҳолатда Россия Президенти Владимир Путин билан музокарага тайёр эмаслигини айтган.
“Ҳеч қандай шароитда биз Россия Федерацияси Президенти билан гаплашмаймиз. Биз унга ишонмаймиз Россия Украина ҳудудини тарк этсагина дипломатик йўл билан ечим топиш мумкин. Шундан сўнг биз ҳамкорларимиз билан тўғри форматни топамиз”, деган Украина раҳбари.
LiveБарчаси