Зеленский ракеталари тугаб бораётганини айтди

Олам

image

Агар Россия ҳудудни бомбардимон қилишда давом этса, Украинанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари тугаб қолиши мумкин. Бу ҳақда Президент Владимир Зеленский кеча, 6 апрель куни давлат телевидениесидаги чиқишида сўз очди.

Украина раҳбарининг мудофаа тизимидаги вазият ёмонлашаётгани ҳақидаги огоҳлантириши босқинчиларнинг ракета ва учувчисиз самолётлардан фойдаланган ҳолда мамлакат энергия тизими ҳамда муҳим инфратузилмаларини нишонга олиши ортидан янграган.

“Агар улар (Украинага) охирги ойдагидек ҳар куни зарба беришда давом этса, бизда ракеталар тугаб қолиши мумкин ва буни ҳамкорлар билиши керак”, деган у.

Бу билан Зеленский иттифоқчиларидан зарур мудофаа қуролларини тезроқ етказиб беришни сўраган. Жумладан, у Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига бўлган эҳтиёжни алоҳида таъкидлаб, Украинага улардан яна 25 таси кераклигини айтган.

Мураккаб АҚШ ҳаво мудофаа тизими Россиянинг баллистик ва гипертовушли ракеталарига қарши курашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар бир неча дақиқада нишонларни уриши мумкин.

Маълумот учун, кеча Россия томонидан ракета ва дронлар ёрдамида Украинанинг иккинчи йирик шаҳри Харьковнинг ўққа тутилиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлиб, яна камида 10 киши яраланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made