Зеленский Путинни таъқиб қилиб, Индонезияга бормоқчи
Олам
−
09 Август 2022
11875Россия Президенти Владимир Путин Индонезиядаги “катта йигирматалик” (G20) саммитида иштирок этса, Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам йиғилишга қўшилиши мумкин. Бу ҳақда “РБК-Украина” Президент девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подолякнинг BBC’га берган интервьюсига таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Зеленский Украина ҳудудида бўлиши керак, деб ҳисоблайди ва онлайн форматлар унга ҳар қандай саммитларда самарали ишлаш имконини беради.
Шу билан бирга, Президент девони раҳбари маслаҳатчиси агар Путин саммитга келса, Украина ўз делегациясининг ҳам иштироки зарурлигини кўриб чиқиши кераклигини таъкидлади.
“Чунки Путиннинг исталган жойда, ҳар қандай саммитда иштирок этиши билвосита саммит ташкилотчиларининг суверен давлатга ҳужум қилган Россия позициясини қонунийлаштиришини англатади. Гўё сиз ҳаммага шу тарзда хабар бераётгандексиз: қаранг, биз Россиянинг украиналик болаларни ўлдиришига ҳақли эканлигига ишонамиз. Бунга шундай муносабатда бўлиш керак”, дейди Подоляк.
Аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтадиган G20саммитида иштирок этиш таклифини қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.
Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам аввалроқ саммитда иштирок этиш таклифини қабул қилган эди.
LiveБарчаси