Зеленский музокара шартларини айтди. Путин кўнармикан?

Олам

image

Кеча, 7 ноябрь куни Украина Президенти Владимир Зеленский Москва билан музокараларга қандай шароитларда тайёр эканини айтди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, музокаралар қуйидаги шартлар асосида амалга оширилиши мумкин:

  • Россия Федерациясига қўшилган ҳудудларни қайтариш билан Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш;
  • БМТга ҳурмат;
  • Барча йўқотишларни қоплаш;
  • Ҳар бир ҳарбий жиноятчини жазолаш;
  • Бу бошқа ҳеч қачон такрорланмаслигининг кафолати.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта АҚШ ОАВлари Вашингтон Киевни музокараларга тайёрлигини ошкора эълон қилишга чақиргани ҳақида хабар берган эди.

Шундан сўнг Украина Президенти девони Киев Россия қўшинлари олиб чиқиб кетилганидан кейин Москва билан музокаралар ўтказишга рухсат бергани ҳақида хабар берди.

Бундан ташқари, “La Repubblica” нашрига кўра агар Киев стратегик ва дипломатик аҳамиятга эга бўлган Херсонни қайтариб олса, Қўшма Штатлар ва НАТО Украина бўйича тинчлик музокаралари бошланишига рухсат беради. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

872

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг