Агар Киев Херсонни олса, АҚШ ва НАТО Украина бўйича музокарага рухсат беради – ОАВ

Олам

image

Агар Киев стратегик ва дипломатик аҳамиятга эга бўлган Херсонни қайтариб олса, Қўшма Штатлар ва НАТО Украина бўйича тинчлик музокаралари бошланишига рухсат беради. Бу ҳақда “La Repubblica” нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Вашингтон ва НАТО Киевга учувчисиз учоқларга қарши ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари партияси юборилганини тасдиқлагани бежиз эмас. Асосий шарт шундан иборатки, денгизга чиқиш ва сув ресурсларини назорат қилиш нуқтаи назаридан стратегик мақсад бўлган Херсоннинг қайтарилиши можаронинг боришини ўзгартириши ва уни эгаллагандан сўнг музокаралар бошланиши мумкин.

Газетага кўра, Оқ уй биринчи марта бундай аниқ сценарийни таклиф қила бошлаган.

“Бунинг сабаблари икки жиҳатда. Биринчиси, ҳозирда жуда узоқ бўлса ҳам, Россия Федерацияси томонидан тахмин қилинган тактик ядро қуролидан фойдаланиш таҳдиди, бу оммавий жавобни талаб қилади. Иккинчи ташвиш - Хитойнинг Россияга таъсирининг кенгайиши”, дейилади хабарда.

Шу билан бирга, сиёсий жараён кўп жиҳатдан АҚШ Конгрессига ўтказиладиган оралиқ сайловлар натижасига боғлиқ бўлиши таъкидланган.

“Аммо можаро Кремль ва Оқ уй манфаатларининг “параллеллиги” туфайли янги босқичга ўтмоқда”, деб ёзган нашр.

Газета бу фикрнинг тасдиғи сифатида Қўшма Штатлар можаро кенгайиши ва ядровий кучайишнинг олдини олиш учун бир неча ой давомида Москва билан бевосита алоқада бўлганини тан олганини қўшимча қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

412

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг